Савицкий музейидаги ноёб асарлар Парижда намойишга қўйилади

Маданият-санъат

image

Париждаги Араб дунёси институтида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ амалий санъатининг ХIХ аср ўрталари – ХХ аср бошларигача бўлган даврда яратилган ноёб асарлари кўргазмаси очилади.


 Кўргазма учун экспонатлар музей ходимлари ва уларнинг француз ҳамкасблари томонидан биргаликда танлаб олинган бўлиб, Нукус шаҳрида жойлашган Савицкий Давлат санъат музейи экспонатлари кўргазма негизини ташкил этади. Улар орасида қорақалпоқ халқининг анъанавий декоратив-амалий санъати асарлари ва XX асрда ижод қилган ўзбекистонлик рассомларнинг Туркистон авангарди олтин фондига киритилган асарлари ҳам бор.

Парижга йўл оладиган экспонатлар орасида, маржон ва фируза тошлари ҳамда кумуш пластиналардан йиғилган цлиндрсимон шаклга эга қорақалпоқ аёлларининг XVII-XVIII асрлардаги анъанавий бош кийими — тобелик ва турмуш қурган аёллар ўз мақомига урғу бериш учун кийган – кимешеки бунга мисол бўлолади.

Танлаб олинган экспонатлар орасидан шарқ ва унинг ранг-баранглигидан илҳомланиб яратилган Ўрол Тансиқбоев, Виктор Уфимцев, Надежда Кашина, Александр Волков, Алексей Исупов мўйқаламига мансуб асарлар жой олган.

Сибирда туғилган рассом Виктор Уфимцевнинг Марказий Осиё билан танишар экан, аста-секин анъанавий Ислом санъатини ўрганиб,  "Шарқ мотиви" асарида мусулмон миниатюрасини акс эттирган.

Савицкий музейи томонидан тақдим этилган тўплам Шарқ маданияти ва хусусан Ўзбекистоннинг ранг-баранглиги, ўзига хослиги ва жозибасини очиб беришга мўлжалланган ва у Европанинг Араб дунёси институтида тақдим этилиши Ғарб ва Шарқ бир-бирини ўзаро бойитиши мумкинлигини яна бир бор тасдиқлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Савицкий музейида сақланаётган ноёб экспонатлар Россиянинг “Гараж” музейига юборилган эди.

Маълумот ўрнида: И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи 1966 йилда Нукус шаҳрида ташкил топган. Музейнинг умумий майдони 6,9 минг кв метр бўлиб, музей халқ амалий санъати, қадимги ва ўрта асрдаги Хоразм санъати, 1920-1930 йиллардаги ўзбек ва рус тасвирий санъати, қорақалпоқ замонавий рангтасвири ва ҳайкалтарошлиги, илмий-маърифий бўлимлар ва 10 минг дона асарни ўз ичига олган фонд ҳамда таъмирлаш устахонасидан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

кўргазма музей Савицкий

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг