Савиньо “Тоттенхэм”га ўтди – Романо
Спорт
−
10:52 405 1 дақиқа
Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Савиньони трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, клублар ўртасида оғзаки келишувга эришилган. 22 ёшли бразилиялик футболчи яқин вақт ичида Лондон клубида тиббий кўрикдан ўтади.
Трансфер қиймати 87 миллион еврони ташкил этади. “Transfermarkt” портали эса футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Савиньо ўтган мавсумда барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Нико Гонсалесни “Ньюкасл Юнайтед”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси