Саудияда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши эълон қилинди

Олам

image

Саудия Арабистони Олий суди Зулҳижжа ойининг ҳилоли мамлакат ҳудудида кўринганини маълум қилди. Шу муносабат билан бугун, 18 май куни Зулҳижжа ойининг биринчи куни деб эълон қилинди.

Суд баёнотига кўра, Арафа куни 26 май, сешанба кунига тўғри келади, Қурбон ҳайитининг биринчи куни эса 27 май, чоршанбада нишонланади.

Қарор Олий суд ҳузуридаги ҳилолни кузатиш бўлими томонидан ўтказилган йиғилишдан кейин қабул қилинган. Унда Зулҳижжа ойи ҳилолини кўрган бир қатор гувоҳларнинг кўрсатмалари кўриб чиқилган.

Баёнотда Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳожиларга кўрсатаётган хизматлари учун Аллоҳдан ажр бериши сўралган. Шунингдек, ҳожиларнинг Ҳаж ибодатларини енгил ва хотиржам адо этишлари, уларнинг амаллари қабул бўлиши ҳамда Саудия Арабистонида хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик сақланишини тилаб дуо қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Қирғизистонда Қурбон ҳайити байрами 27 май куни нишонланиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг