Саудия ўз мухлисларига ЖЧ чиптаси пулларини тўлаб беради
Спорт
−
02 Июнь 1446 1 дақиқа
Саудия Арабистони миллий терма жамоаси мухлислари Жаҳон чемпионати учрашувларига бепул чипталар олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Мазкур хабарни Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси ҳам ўз саҳифасида улашган.
“Сиз стадионга бориш учун харажат қиласиз, чипталар учун эса биз тўлаймиз”, дейилади мурожаатда.
Ҳозирча чипталарни тақдим этиш тартиби ва уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони терма жамоаси иштирокидаги айрим учрашувлар учун чипталар нархи 3000 долларгача етган. Бироқ шунга қарамай, минглаб ўриндиқлар ҳали ҳам сотилмай қолган.
Жорий йилнинг апрель ойи бошида Жаҳон чемпионатининг 104 та учрашувидан 40 таси учун чипта нархларини оширган эди.
Саудия Арабистони терма жамоаси мусобақанинг “Ҳ” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Уругвай, Испания ва Кабо-Верде жамоаларига қарши майдонга тушади.
Ушбу учрашувлар Флорида штатидаги Майами-Гарденс, Жоржия штатидаги Атланта ҳамда Техас штатидаги Хьюстон шаҳарларида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иордания ҳукумати давлат секторида фаолият юритувчи ходимлар учун иш кунининг расмий бошланиш вақти терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари кунларида бир ярим соатга кечиктиргани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь