Саудия Умра сафарига борган фаластинликларга мамлакатда қолишга рухсат берди
Олам
−
26 Февраль
7721Саудия Арабистони Умра учун мамлакатга келган ва Исроил ҳужумлари туфайли Ғазо секторига қайта олмаган фаластинликларга мамлакатда қолиш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда Фаластин Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “NTV” нашри хабар берди.
Фаластин ТИВ баёнотига кўра, Саудия Арабистони Исроил ҳужумлари туфайли ўлкада қолиб кетган Ғазодан келган Умра зиёратчиларига мамлакатда 6 ой давомида яшашга рухсат берган.
ТИВ мазкур қарор учун Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга миннатдорлик билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штайе Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга ўзи бошчилик қилаётган ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақида илтимоснома топширганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси