Саудия клуби Европа Чемпионлар лигасида қатнашиши мумкин
Спорт
−
17 Август 2023 5117 1 дақиқа
Саудия Арабистони чемпионатида ғолиб бўлган клуб 2024/25 йилги Европа Чемпионар лигасида (ЕЧЛ) иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда Саудия Арабистони футбол ассоциацияси UEFA билан музокаралар олиб бормоқда. Саудия томони ўз клубларидан бирининг келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этишини хоҳлаяпти.
“Осиёда Араб чемпионлари кубоги ва анъанавий Осиё Чемпионлар лигаси турнири бор, бироқ шайхлар Европа клублари билан максимал даражада рақобатлашмоқчи”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, 2024/25 йилги Европа Чемпионлар лигаси швейцарча тизимда ўтказилади, яъни жамоалар гуруҳларга ажратилмайди. ЕЧЛ иштирокчилари сони эса 32 тадан, 36 тага кўпайтирилади.
Live
Барчаси