Саудия клуби Лаутаро Мартинесга 60 миллион евро маош таклиф қилди

Спорт

image

Аргентиналик футболчи Лаутаро Мартинес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “TyC Sports” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия клубларидан бири аллақачон футболчининг агентига таклиф юборган. Ҳужумчи билан 4 йиллик шартнома имзоланиши мумкин. Агар Лаутаро Саудия клуби таклифига рози бўлса, мавсумига 60 миллион евро маош олади.

Аргентиналик футболчи ҳозирча фаолиятини Яқин Шарқ лигасида давом эттириш ниятида эмас, шунинг учун саудияликлар ҳали “Интер” билан музокара олиб бормаяпти.

Лаутаро ўтган мавсумда А Серияда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 85 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Лаутаро Мартинес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг