Саудия-Исроил муносабатларини нормаллаштириш ҳали ҳам кун тартибида – Ар-Риёд
Олам
−
08 Ноябрь 2023 4493 1 дақиқа
Ғазо секторидаги воқеаларга қарамай, Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш масаласи ҳамон кун тартибида. Бу ҳақда Саудия Арабистони Инвестиция вазири Холид бин Абдулазиз ал-Фалеҳ Сингапурда бўлиб ўтаётган Bloomberg New Economy Forum сессиясида маълум қилди.
"Ушбу музокаралар бўлиб ўтди ва олий ҳазратлари валиаҳд шаҳзода бу муҳокамаларнинг бориши бевосита Фаластин муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига боғлиқлигини аниқ айтди. Бу масала муҳокамада бўлган ва ҳозир ҳам кун тартибида", деган вазир мавжуд вазият ҳақидаги саволга жавобан.
Унинг айтишича, ўтган ой содир бўлган фожиали воқеалар Саудия Арабистонининг нима учун Фаластин муаммосига ечим топиши Яқин Шарқ минтақасида янада кенгроқ нормаллаштиришнинг бир қисми бўлиши кераклиги ҳақида шунчалик қатъий эканлигини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ вазир Холид бин Абдулазиз ал-Фалеҳ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришиш учун нефть нархидан восита сифатида фойдаланиш имкониятини рад этганди. У Саудия Арабистони музокаралар орқали тинчликка эришишга ҳаракат қилаётганини айтганди.
Live
Барчаси