Саудия Ғазодаги вазиятга таъсир қилиш учун нефтдан фойдаланмоқчи эмас
Олам
−
08 Ноябрь 2023
8149Саудия Арабистони ҳозирча нефтнинг жаҳон нархларига таъсиридан Фаластин-Исроил можаросида сулҳ ўрнатиш учун восита сифатида фойдаланиш ниятида эмас. Бу ҳақда қироллик Сармоялар вазири Холид бин Абдулазиз ал-Фалеҳ “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Ҳозирда бундай нарса кун тартибида эмас. Саудия Арабистони тинч музокаралар орқали тинчликка эришишга ҳаракат қилмоқда", деган у тегишли саволга жавоб берар экан.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Ар-Риёд яқин келажакда Африка давлатлари иштирокидаги саммитлар орқали Яқин Шарқдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини топиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони Мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон Ол Сауд Вашингтонда Байден маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари билан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш оқибатлари, шунингдек, Ямандаги вазиятни муҳокама қилганди.
LiveБарчаси