Саудия фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди

Олам

image

Саудия Арабистонининг Байрутдаги элчихонаси Фаластиннинг Айн ал-Ҳилвеҳ қочқинлар лагеридаги қуролли тўқнашувлар сабабли қироллик субъектларини Ливанни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

“Саудия Арабистонининг Ливан Республикасидаги элчихонаси қуролли тўқнашувлар кузатилаётган ҳудудларда бўлиш хавфи ҳақида огоҳлантиради, шунингдек, фуқароларни Ливан ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақиради”, дейилади дипломатик миссия ўзининг Х (собиқ Twitter)да эълон қилинган баёнотида.

Қироллик Ливаннинг айнан қайси ҳудудларидан ўз фуқароларига қочишни маслаҳат бераётгани ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

Шунингдек, элчихона Саудия Арабистони фуқароларига Ливанга саёҳат тақиқига риоя қилиш кераклигини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонига ташриф буюрмоқчи бўлган барча Британия фуқаролари энди саёҳат олдидан ташриф визасини олиши шарт бўлмаслиги ва улар бир киришда олти ойгача қиролликда қолиши мумкин бўлаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг