Саудия Арабистонида йўл ва машиналарсиз шаҳар қурилади
Олам
−
13 Январь 2021
62712021 йилнинг биринчи ярмида Саудия Арабистонида экологик жиҳатдан тоза, ҳеч қандай йўллари ва машиналари бўлмаган The Line шаҳри қурилиши бошланади.
Концепцияга кўра, келажакдаги шаҳарда миллионга яқин одам яшаши мумкин бўлади. Унда одамлар фақатгина тезюрар поездларда ҳаракатланади.
Таъкидланишича, шаҳарнинг бир четидан иккинчи четигача бўлган йўл 20 дақиқадан кўп вақт олмайди.
Шаҳар тўлиқ қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминланади. Эътиборни олувчи яна бир жиҳат – ушбу шаҳар уч қисмдан иборат бўлади.
Улардан энг юқори қисми аҳоли учун, иккинчи қисми инфратузилмага хизмат қилиш учун, учинчиси сунъий интеллект билан бошқариладиган ультра юқори тезликда транспорт узатиш учун мослаштирилади.
Маълумот ўрнида, лойиҳани амалга ошириш учун 500 миллиард доллар сарфланади. 2030 йилга келиб The Line'да 380 мингга яқин иш ўрни яратилади.
LiveБарчаси