Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида спиртли ичимликлар сотилмайди
Спорт
−
18 Декабрь
22082034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида мухлисларга стадионларда спиртли ичимликлар ичиш тақиқланад. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Манбага кўра, FIFA 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати вақтида пиво сотиш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича муваффақиятсиз уринишдан кейин турнир ташкилотчилари билан бу борада музокара ўтказмоқчи эмас.
Халқаро футбол федерациясининг Саудия Арабистони ҳукуматига ўз қонунларини юмшатиш ва Жаҳон чемпионати вақтида стадионларда спиртли ичимликлар сотишга рухсат бериш учун босим ўтказиш нияти ҳам йўқ. Бошқа кўплаб мусулмон давлатларидан фарқли ўлароқ, Саудия Арабистонида ҳатто ҳашаматли меҳмонхоналарда ҳам спиртли ичимликларни сотиш тақиқланган. Спиртли ичимликлар сотадиган ягона дўкон 2024 йил январь ойида очилган ва фақат мусулмон бўлмаган дипломатларга хизмат кўрсатади.
FIFA манбаларига кўра, Саудия Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан намуна олган.
Қайд этиш жоиз, 11 декабрь куни 2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида ўтказилиши расман эълон қилинган эди. Мамлакат мусобақани ўтказишга ягона номзод бўлди. Жаҳон чемпионати 38 кун давом этади, чунки 2026 йилдан бошлаб турнирда 48 та жамоа иштирок этади. Оммавий ахборот воситаларида чемпионат ёзда эмас, кучли жазирама ва Рамазон байрами муносабати билан январда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатмоқда.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 2030 йилги Жаҳон чемпионатининг асосий мезбонлари Испания, Португалия ва Марокаш бўлади. Сўнгги жаҳон чемпионати 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган.
LiveБарчаси