Саудия Арабистони Трамп қайта сайланса, Исроилни тан олиши мумкин – “Reuters”
Олам
−
04 Октябрь
6090Саудия Арабистони ҳукумати агар Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонса, Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга рози бўлиши мумкин. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, агар Трамп воситачилигида Исроил билан келишув тузилса, уни қўллаб-қувватлаши мумкин.
Шу билан бирга, агентлик маълумотларига кўра, 2020 йилги сайловларда Трамп мағлубиятга учраганидан кейин ҳам бу масала бўйича Муҳаммад бин Салмон билан алоқани давом эттирган АҚШнинг собиқ президентининг куёви Жаред Кушнер Саудия Арабистони раҳбарияти билан музокараларда иштирок этади.
“Reuters” манбаларига кўра, Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришда муваффақиятга АҚШдаги сайлов пойгаси демократ номзод Камола Ҳарриснинг ғалабаси билан якунланган тақдирда ҳам эришилади.
“Аммо бу ҳолатда Исроил билан битим тузиш кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин”, деб ҳисоблайди агентлик суҳбатдошлари.
Саудия Арабистони ва Исроил узоқ вақтдан бери муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу жараён 2023 йилда Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан кейин тўхтатилган эди.
Маълумот учун, 2024 йил сентябрь ойида Муҳаммад бин Салмон унинг мамлакати мустақил Фаластин давлати яратилмасдан туриб, Исроилни тан олмаслигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь