Саудия Арабистони нефть бозорида янги уруш бошлаш билан таҳдид қилди

Олам

image

Саудия Арабистони агар ОПEКнинг бошқа аъзолари ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича берган ваъдаларига амал қилмаса, нефть бозорида янги нархлар урушини бошлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри ОПEК мамлакатлари музокаралари иштирокчиларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрга кўра, Саудия Арабистони Энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон яқинда Ангола ва Нигерияга нефть қазиб олишни янада қисқартириш режаларини батафсил тасдиқлашни талаб қилиб, ультиматум қўйди.

Ушбу икки мамлакат делегациялари 18 июнь куни бўлиб ўтган ОПEК видеоконференциясида аниқ рақамларни тақдим эта олмаганларидан сўнг, Саудия Арабистони Ангола ва Нигерия иқтисодиётига зарар келтирадиган арзонлаштирилган нархда яна нефть сотишни бошлашга тайёрлигини билдирди. 

"Биз сизнинг мижозларингиз кимлигини биламиз", деган Саудия Арабистони вазири.

ОПEК ва Россия ишлаб чиқариш масаласида келиша олмаганидан кейин, бу йил нефть нархи жиддий пасайишни бошдан кечирди. Натижада, Саудия Арабистони март ойининг бошида, аксинча, ишлаб чиқариш даражасини оширишга ва шу билан нефть нархларини пасайтиришга ваъда берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони нефть

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг