Саудия Арабистони Хитойдан 4 миллиард долларлик қурол олмоқчи
Олам
−
28 Ноябрь 2022
4396Саудия Арабистони Хитойдан тўрт миллард долларлик қурол-яроғ сотиб олиш бўйича битим тузган. Бу ҳақда Хитой оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Саудия Арабистони қироллиги Пекиндан 300 дона CH4 дрони, ТB001 дронларини йиғиш линияси, кемага қарши YJ-21 гипертовушли ракеталари ва дронларни тутиб қолувчи Silent Hunter лазерли тизимини олади.
Маълумот ўрнида, Саудия асосий қурол-яроғни Америка Қўшма Штатларидан харид қилади. Эндиликда мамлакат қурол бўйича АҚШга қарамликдан қутилишга ҳаракат қилмоқда.
Хитой Саудия Арабистони ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги зиддиятда бетараф позициясини сақлаб келмоқда. Саудия билан қурол бўйича келишуви Хитойнинг бетараф позицияси ўзгарганини англатиши мумкин.
LiveБарчаси