Саудия АҚШ элчихонасига ҳужумни кескин қоралади
Олам
−
03 Март 1152 1 дақиқа
Саудия Арабистони ҳукумати Ар-Риёдда жойлашган АҚШ элчихонасига қилинган Эрон ҳужумини энг қатъий тарзда қоралашини билдирди. Расмий баёнотда бу ҳаракат халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўпол бузилиши экани таъкидланган. Бу ҳақда SPA ёзди.
Подшоҳлик ҳужум 1949 йилги Женева конвенциялари ва 1961 йилги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси талабларига зид эканини қайд этган. Ушбу ҳужжатлар дипломатик бинолар ва ходимлар дахлсизлигини, ҳатто қуролли тўқнашув шароитида ҳам, кафолатлайди.
Расмийлар бу каби ҳаракатларнинг такрорланиши минтақадаги вазиятни янада кескинлаштиришини билдириб, мамлакат ўз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги, фуқаролари ва стратегик манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқига эга эканини маълум қилган. Жумладан, жавоб бериш варианти ҳам истисно этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги АҚШ элчихонасига учувчисиз аппаратлар орқали амалга оширилган ҳужумга жавоб қайтарилишини маълум қилган эди.
Live
Барчаси