Сарой кимники? Путин Навальнийнинг фильмидаги саройга изоҳ берди

Олам

image

Алексей Навальнийнинг “Путин учун сарой” фильмида тасвирланган Геленжикдаги ҳашаматли уй Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва унинг қариндошларига тегишли эмас. Бу ҳақда Россия раҳбарининг ўзи “Россия-24” телеканалига бераётган интервьюсида тўхталиб ўтди

Интервьюда қайд этишича, Путин ушбу фильмни кўришга вақт топмаган. 

“Мен ушбу филмни кўрмадим. Шунчаки бундай маълумотларни кўриш учун бўш вақтим бўлмайди. Лекин ёрдамчиларим олиб келган видеоларни кўздан кечиряпман. У ерда менинг мулким сифатида кўрсатилган ҳеч нарса, на мен, на менинг яқин қариндошларим тегишли ва ҳеч қачон бўлмаган. Ҳеч қачон!”, дейди Путин. 

Давлат раҳбари ушбу иш ортида турганлар русларнинг миясини Геленжикдаги “саройи” ҳақидаги миш-мишлар билан “ювишга” уринишган деб ҳисоблайди.

“Ушбу маълумотлар 10 йилдан ортиқ вақт давомида тарқатиб келинмоқда. Энди эса қулай имконият учун улар ҳамма нарсани бир жойга тўпладилар ва ушбу материалларнинг барчаси билан фуқароларимизнинг “миясини ювиш”га қарор қилдилар, Интернетда қандайдир филмлар, видео дастурларни ишга туширдилар”, дейди давлат раҳбари.

Путин талабаларнинг эътиборини ҳар қандай кўчмас мулкка нисбатан баъзи ҳужжатлар,  молиявий операциялар тўғрисидаги маълумотлар, ҳеч бўлмаганда нотариусда рўйхатдан ўтган бўлиши кераклигига қаратди. 

“Буларнинг барчаси ўрнига нима? Мен капалак услубида сузишим фотосуратини жойлаштирдилар. Мен бу ҳовузда умуман бўлмаганман. Лекин 2016 йилда Енисейда шундай сузганман. Бундай ҳолларда бу шунчаки компиляция, монтаж. Бизнинг таниқли персонажларимиздан бирининг тилидан айтганда: Зерикарли, қизлар! Ҳеч бўлмаганда, у ерда яна бир нарса ихтиро қилинган бўлар эди”, дейди Россия Президенти. 

Путин ушбу фильмда тилга олинган баъзи одамларни билишини, кимдир дўсти ёки собиқ ҳамкасби, узоқ қариндоши ёки таниши эканлигини таъкидлади. 

“Ва мен умуман танимайдиган одамлар бор, мен уларни ҳеч қачон кўзларим билан кўрмаганман. Улар билан таниш эмасман. Тушунаман, улар ҳақиқатан ҳам менга яқинлашишни хоҳламайдилар, чунки ким менинг ёнимда пайдо бўлса, дарҳол санкция қўлланилади. 

Путин мақолада таниган одамлар ҳақида гапирганда, улар бизнесни Президент билан учрашишдан анча олдин бошлаганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

1798

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг