Сармоялар оқимини янада кучайтириш бош мақсадимиз бўлиб қолади – Саида Мирзиёева

Жамият

image

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев билан бирга Қорақалпоғистон Республикасидаги қатор объектларда бўлди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ҳамда интенсив боғларни кўздан кечириб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва одамлар даромадини ошириш борасида яратилаётган шароитлар билан танишдик”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Унинг билдиришича, ташрифнинг асосий воқеаси энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа соҳалардаги қатор йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлган.

Уларнинг аксарияти нуфузли хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги салмоқли лойиҳалар кўпаймоқда.

“Бу – мамлакатимизга бўлган юксак ишонч ҳамда тадбиркорлик учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг амалий тасдиғидир.

Биз йўлимизда қатъий давом этамиз: сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ва кўлами бунданда улкан янги лойиҳаларни ишга тушириш бош мақсадимиз бўлиб қолади”, дейди Саида Мирзиёева.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг