Сардобада сув остида қолган қабрлар тикланадими?

Жамият

image
“Сардоба иши” юзасидан тергов 4 та версия бўйича олиб бориляпти – БП north_east

“Сардоба иши” юзасидан тергов 4 та версия бўйича олиб бориляпти – БП

Жорий йилнинг 1 май куни “Сардоба” сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини юз бериб, гидроиншоот атрофидаги аҳоли манзилгоҳлари сув остида қолди. Тошқиндан кейин 7 та қабристон тўлиқ ўрганилган. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясид айтиб ўтилди.

Чўккан қабрларда одамлар скелетлари чиқмаган, 85 та қабр тикланган. ДСЭНМ ва ветеринария ходимлари билан биргаликда хавфли касалликлар тарқатилишининг олдини олиш мақсадида 5 та жойга нобуд бўлган уй ҳайовнларини кўмиш ишлари олиб борилган. Хлор сепилган, бетон қилиниб, касаллик тарқамаслик чоралари кўрилган.

Офат юз берган кун хавф сигнали берилиши билан барча чоралар кўрила бошланган. Шу соатнинг ўзида 1331 та шахсий таркиб, 3560 га яқин техника, 200 га яқин мотокомба жалб этилган.

Сув босган ҳудудларда Мудофаа, Миллий гвардия, Ички ишлар билан биргаликда  294 нафар аҳоли сув босган ҳудуддан чиқарилган. 9 та дезинфекция гуруҳлари бириктирилган.

Аввалроқ, Сардобадаги тошқин оқибатларини бартараф қилиш учун 1,5 трлн сўм ажратилиши ҳақида хабар берган эдик. Тошқиндан кейин 6 мингга яқин жониворнинг жасади топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори тошқин

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг