“Сардоба тошқини” – Мирзаобод аҳолиси бошқа туманга эвакуация қилинди (фоторепортаж)
Жамият
−
01 Май 2020
11560Аввалроқ, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув киргани маълум қилган. Ушбу ҳудудда яшовчилар, хусусан, Мирзаобод тумани аҳолиси Янгиер шаҳрига эвакуация қилингани ҳақида маълумот берилди.
Янгиер шаҳар матбуот хизматининг маълум қилишича, 2020 йил 1 май куни фавқулодда хабар берилганидан кейин зудлик билан Янгиер шаҳар ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарларидан иборат штаб Янгиер шаҳар ЙҲХХ биноси олдида йиғилиб вазифалар тақсимоти амалга оширишди.
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Таъкидланишича, ишчи штаб томонидан Мирзаобод туманидаги “Беруний”, “Пахтаобод”, “Балиқчи”, “Ҳақиқат”, “Баҳористон”, “Янгиовул” ва “Дўнгариқ” маҳаллаларидан вақтинчалик эвакуация қилинган 2 минг нафардан зиёд аҳолини Янгиер педагогика ҳамда тиббиёт коллежлари, Гулистон давлат университетининг Янгиер шаҳридаги педагогика факултети ва Янгиер Футбол академияси биносига жойлаштириш чоралари кўрилди.
Унга кўра: Педагогика коллежи ётоқхонасига 700 нафар; Тиббиёт коллежи ётоқхонасига — 150 нафар; Гулистон давлат университетининг Янгиер шаҳридаги педагогика факултети ётоқхонасига — 600 нафар; Футбол академияси ётоқхонасига — 300 нафар фуқаролар жойлаштирилди.
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Маълум қилинишича, бу жараёнларга 50 та микроавтобус, 10 та тез тиббий ёрдам бригадаси, 50 нафар ўрта тиббиёт ходими, 15 нафар шифокор жалб этилди. Гулистон туман ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ердами келтирилган.
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
LiveБарчаси