Сардоба сув омборида кичик гидроэлектр станцияси қурилади

Жамият

image

Сирдарё вилоятида Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Фарҳод гидроэлектр станциясини модернизация қилинади. Сардоба сув омборида кичик гидроэлектр станцияси қурилади. Бу ҳақда кеча, 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Гулистон шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда сўз борган. 

Мазкур учта лойиҳани амалга ошириш учун жами 275 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган. 

Йиғилишда давлат раҳбари Сирдарё вилоятининг саноат ва хизмат кўрсатиш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётгани, қишлоқ туманларда саноат деярли йўқ эканини қайд этган. Шу боис махсус ишчи гуруҳ юборилиб, 342 та ўрта ва йирик инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Хитой, Италия ва Қозоғистондаги элчилари томонидан ўттизга яқин лойиҳа бўйича аниқ таклифлар шакллантирилган. Президентимиз вилоятга қўшимча инвестициялар олиб келиш, тадбиркорлик ташаббусларини юзага чиқаришга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги ерлари ва томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича топшириқлар берди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё гидроэлектр станцияси

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг