Сардоба фожиаси ортидан Давлат бюджети харажатларига жиддий ўзгартириш киритилгани айтилди

Жамият

image

Пандемия, карантин чекловлари, Бухоро вилоятида юз берган шамол оқибатлари ва “Сардоба” сув омбори тўғонининг ёрилиши натижасида 2020 йил учун тасдиқланган Давлат буюджети харажатларига ўзгартириш киритилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этган Давлат буджетининг 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан маърузасида сўз боради.

“Жорий йил учун Давлат бюджети харажатлари 131,1 трлн сўм миқдорида, шундан республика бюджети харажатлари 95,7 трлн сўм ҳамда маҳаллий бюджетлар харажатлари 35,4 трлн. сўм миқдорида тасдиқланган эди. Бироқ, Коронавирус пандемиясининг тарқалиши, карантин чораларининг кўлланилиши ва баҳор мавсумида юз берган табиий офат ва техноген авариялар Давлат бюджети харажатларига жиддий ўзгартиришлар киритишни талаб этди”, дейди Ишметов. 

Унинг урғулашича:

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм миқдорида “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” ташкил этилган;
  • Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида тегишли Ҳукумат (ПКМ 232) қарорига мувофиқ Давлат бюджети харажатлари 6,1 трлн сўмга мақбуллаштирилган;
  • 2020 йилнинг 27-28 апрель кунлари кучли шамол таъсирида Бухоро вилоятида зарар кўрган аҳоли ва иқтисодий-инфратузилма объектларига 164 млрд сўм;
  • “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган аҳолини қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш харажатларига жами 1,5 трлн сўм қўшимча маблағ ажратиш белгиланган, шундан биринчи ярим йилликда 500 млрдсўм йўналтирилган.

Юқоридаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Давлат бюджетининг шу йилнинг биринчи ярим харажатлари 64 трлн 879 млрд сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,4 фоизни ташкил этган.

Ҳисобот даврида бюджетдан 28 трлн 100 млрд сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз муддатларида тўлиқ молиялаштирилиши таъминланган ва бу жами ярим йиллик харажатларнинг 48,4 фоизини ташкил қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат бюджети Сардоба фожиаси Тимер Ишметов

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг