Сантуш лавозимидан озод қилинди
Спорт
−
14 Сентябрь 2023
3244Португалиялик мутахассис Фернанду Сантуш Польша терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимидан бўшатилди. Мураббий Евро-2024 саралашидаги салбий натижалар учун терма жамоа постини тарк этди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Польша терма жамоаси Евро-2024 саралашининг беш турида бор-йўғи 6 очко тўплади, 3 та мағлубият аламини тотиб кўрди. Жамоа ҳозирда ўз гуруҳида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Польша терма жамоасига қадар Фернанду Сантуш 8 йил давомида Португалия терма жамоасини бошқарган. У Португалия билан Евро-2016 ва Миллатлар лигасининг 2018/2019 йилги мавсумида ғолиб чиққан.