Санкцияларга қарамай, Марказий Осиё билан алоқалар ривожланиб боряпти – Россия ТИВ

Олам

image

Ғарб санкцияларига қарамай, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми ортиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ТИВнинг МДҲ давлатлари учинчи департаменти директори ўринбосари Сергей Оверченко “Валдай” халқаро мунозара клубида бўлиб ўтган суҳбат чоғида айтиб ўтди. 

“Ғарбнинг ноқонуний санкцияларига қарамай, [Марказий Осиё мамлакатлари билан] ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мумкин. Минтақада Россия инвестициялари ҳам ортиб бормоқда, савдонинг таркибий базаси ресурс бўлмаган компонент туфайли кенгаймоқда”, дея қўшимча қилган Оверченко. 

Дипломат, шунингдек, Россия минтақа иқтисодиётида юқори улушга эга бўлган Марказий Осиё давлатларининг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан ва минтақада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчиларидан бири эканини қайд этган.  

“Ҳозирги шароитда Россия ва Марказий Осиё давлатлари куч синовидан муносиб ўтмоқда, биз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон билан тенг ҳуқуқлилик, ҳурмат ва ишонч асосида муносабатларни фаол ривожлантиришда давом этамиз. Шу билан бирга, биз иқтисодий воқелик ва ўзаро манфаатга йўналтирилган очиқ, сиёсатсиз ҳамкорликни йўлга қўйдик”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ирина Рукавишникова ўтган ҳафта Федерация Кенгашининг Ўзбекистон Олий Мажлиси (парламент қуйи палатаси) ва Сенати (юқори палатаси) билан ҳамкорлиги бўйича комиссия йиғилишида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик мавжуд хавф ва таҳдидларга қарамай, турли соҳаларда фаол ривожланишда давом этаётганини эълон қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг