Санкт-Петербургда ўзбекистонлик калтакланиб, тунаб кетилди
Олам
−
22 Июль 2019
3183Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси калтакланиб, тунаб кетилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 18 июль куни Фрунзе туманида юз берган. номаълум шахслар ўзбекистонлик М.К.ни калтаклаб, пул ва қимматбаҳо буюмларини олиб кетишган.
Мазкур жиноятни содир қилишда гумон қилинаётган 3 нафар Россия фуқароси қўлга олинган. Жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Бош консулхона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь