Санк-Петербургда теракт уюштирган аёлнинг эри Ўзбекистондами?

Жамият

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги кафесида содир этилган теракт ва ҳарбий блогер Владлен Татарскийнинг ўлимида айбланиб, ҳибсга олинган Дарья Трепованинг турмуш ўртоғи Дмитрий Рилов Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.

“Дмитрий Рилов Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтмаган ва шунга кўра, бизнинг мамлакатимизда бўлиши мумкин эмас”, дейилади  Бош прокуратура хабарида.

Гап шундаки, Трепова ҳибсга олиниб, унинг уйи тинтув қилинганида, у Ўзбекистонга кетиш учун чипта олгани аниқланган. Аниқроғи, Трепова Бухорога учиб кетмоқчи бўлган. Бу маълумот эса сафарбарликдан қочиб, Россияни тарк этган Трепованинг турмуш ўртоғи Ўзбекистонда бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бу миш-мишларни рад этган ҳолда Россия томонидан Дмитрий Риловни ҳибсга олиш тўғрисида ҳеч қандай сўров олмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 2 апрелида Санкт-Петербург марказидаги кафеда портлаш содир бўлган. Портлаш оқибатида уруш блогери Татарский (Максим Фомин) вафот этган, 40 киши турли оғирликдаги жароҳат олган эди. Портлашга Трепова томонидан Татарскийга берилган портловчи моддалар билан тўлдирилган ҳайкалча сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Дарья Трепов қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург теракт Трепова Татарский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made