Сангинов “Ўзбекнефтгаз”нинг янги раҳбари бўлди
Жамият
−
17 Декабрь 2025 14377 1 дақиқа
Абдуғани Абдураҳмонович Сангинов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Абдуғани Сангинов 2017 йилнинг майида “Ўзбекгидроэнерго” компанияси раиси этиб тайинланган. У 2020 йилда Сурхондаё вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2023 йилдан бери “Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь