Сангинов 4 та нефть базаси раҳбарини ишдан олди

Жамият

image

2025 йилнинг 17 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланган Абдуғани Сангинов нефть базалар раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда 4 та нефть базаси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” Матбуот котиби Мўмин Ибодов ўзининг Telegram каналида маълум қилди

Қайд этилишича, учрашувда нефть базалар фаолиятини соғломлаштириш, молиявий-интизомий ҳолатни яхшилаш, солиқ юкини оптималлаштириш, ишчи-хизматчилар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳамда ўртача иш ҳақини ошириш масалалари муҳокама қилинган. 

“Олиб борилган ўрганиш натижасига кўра, йил давомида йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Термиз, Жиззах, Мароқанд ҳамда Кучлик нефть базалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 18 декабрь кунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ АҚШ Президенти Дональд Трампга яқин экани айтиладиган Ballard Partners компанияси билан умумий қиймати 5 млн АҚШ доллари бўлган шартнома имзоланган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

нефть базаси Сангинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг