Санчес НАТОдан Ғазо бўйича бирлик талаб қилди

Олам

image

Испания НАТОдан Украинадаги каби Ғазо секторидаги вазият бўйича ҳам бир хил “бирлик ва изчилликни” талаб қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Педро Санчес Вашингтондаги НАТО ҳукумати ва давлатлари раҳбарларининг юбилей, 75-саммитининг ёпиқ сессиясида маълум қилди.

“Бизни Украинани қўллаб-қувватлашимизга путур етказадиган икки томонлама стандартларни қўллашда айблаб бўлмайди. Аксинча, биз Ғазога нисбатан Россиянинг Украинани босиб олишига нисбатан бир хил бирлик ва изчилликни талаб қиламиз”, дея таъкидлайди сиёсатчи.

Унинг айтишича, фуқаролар Испания икки томонлама стандартлардан қочадиган изчил сиёсий позицияга эга эканлигини тушунишлари муҳимдир.

“Агар биз халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилганимиз учун Украинани қўллаб-қувватлаймиз десак, Ғазо бўйича ҳам шундай қилишимиз керак. Агар биз Украинада халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишни талаб қилсак, Ғазо секторида ҳам унга ҳурматни талаб қилишимиз керак”, дея қўшимча қилди Санчес.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Испания 1967 йилги чегаралар ичида мустақил Фаластин давлатини ва унинг пойтахти сифатида Шарқий Қуддусни тан олганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг