Санъат музейи япониялик архитектор томонидан реконструкция қилинади – Мирзиёева
Жамият
−
28 Август 2019
3175Аввалроқ, пойтахт Тошкентда жойлашган Ўзбекистон давлат санъат музейи реконструкция учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Кўп йиллик тарихга эга мазкур музей япониялик жаҳонга машҳур архитектор, Притцкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилажак дизайн концепцияси асосида реконструкция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилиги директори ўринбосари Саида Мирзиёев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
Қайд этилишича, реконструцкия бўйича тегишли шартнома жорий йилнинг 26 август куни Япониянинг Осака шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан имзоланган.
“Андо замонавий биноларни лойиҳалаштиришда ўзига хос миллий эстетик жиҳатларни қўллайди. Меъморнинг энг таниқли ишлари орасида Италия, Франция, АҚШ, Япониядаги театрлар, музейлар ва санъат марказлари дизайнлари бор”, деб ёзади Мирзиёева.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон давлат санъат музейи 1918 йилда ташкил этилган. Ҳозирда музей фаолият юритаётган бино 1974 йилда фойдаланишга топширилган. Ўтган вақт мобайнида музей биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, шунингдек, музей коллекциялари сақланиши ва ташриф буюрувчилар учун етарли шарт-шароитлар ачинарли аҳволда эди.
LiveБарчаси