Samsung’нинг марҳум раиси оиласи қанча мерос солиғи тўлаши очиқланди
Олам
−
28 Апрель 2021
3087Samsung компаниясининг вафот этган раҳбари Ли Гон Хининг меросхўрлари 12 триллион вондан (10,7 миллиард доллар) кўпроқ мерос солиғи тўлайди, бу Жанубий Корея тарихидаги энг катта тўловдир. Бу ҳақда Ли оиласи вакиллари маълум қилган.
Ҳали ҳам мерос қилиб олинган акциялар қандай бўлиниши маълум эмас, бу Жанубий Кореянинг энг йирик конгломератига эгалик шаклини ўзгартириш учун муҳим момент ҳисобланади.
Шунингдек, меросхўрлар 1 триллион вон (900 миллион доллар) ва қарийб 2 триллион вон (1,8 миллиард доллар) га тенг бўлган 23 мингга яқин санъат асарларини вирусли инфекцияларга қарши кураш ва камёб болалар касалликларини ўрганиш учун беришини маълум қилган.
Ли Гон Хининг беваси Хон Ха Ри, ўғли Ли Чжэ Ён ҳамда икки қизи Ли Бу Чжин ва Ли Со Хён унинг меросхўрлари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасининг энг бой одами Ли Гон Хи ўтган йилнинг октябрида вафот этган. Ундан қиймати 25 триллион вондан (22,5 миллиард доллар) ошадиган мол-мулк ва кўчмас мулк қолган.
LiveБарчаси