Samsung компанияси раиси билан видолашиш маросими бўлиб ўтди

Олам

image

Samsung Group компаниясининг вафот этган раиси Ли Гон Хи билан видолашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилган. 

Маросим бугун, 28 октябрь куни Сеулда ўтказилган. 

Таъкидланишича, тадбир ёпиқ тарзда бўлиб ўтган. Маросимда марҳумнинг оила аъзолари, шунингдек, дўстлари ва ҳамкасблари иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, Samsung раиси Ли Гон Хи 25 октябрь куни вафот этганди. 

Маълумот учун, унинг ортидан бева аёли, ўғли ва икки қизи қолди. Ли Гон Хи 2014 йилда юрак хуружидан сўнг оғир касалликка йўлиққан. Сўнгги бир неча йил ичида у компаниянинг расмий раҳбари бўлиб келган, аслида эса Samsung компаниясини унинг ўғли Ли Чжэ Ену бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

самсунг ли гон хи

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар