Ўзбекистон 84 нафар фуқаросини Ухандан олиб келди
Жамият
−
05 Февраль 2020
8075Хитойнинг Ухань шаҳридан келган махсус чартер рейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Самолётда 84 нафар йўловчи, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан таъминланган вирусология соҳаси мутахассислари бор.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 14 кун давомида карантин ҳолатида сақланади.
Аввалроқ, Хитой пойтахти Пекиндан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинганди. Улар ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан 14 кун карантинга олинди.