Хитойда 18 киши ЙТҲ қурбони бўлди
Олам
−
04 Октябрь 2020
6343Бугун, 4 октябрь куни Хитойнинг Цзилинь провинциясида бир қанча автомобиллар иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада 20 га яқин одам ҳалок бўлди.
Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан соат 5:40 да (Тошкент вақти билан соат 3:40) содир бўлган. Фургон ўзи билан бир йўналишда кетаётган трактор билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Йўлнинг бу бўлагида юк машинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ да Фуюй шаҳри полицияси хабарига кўра, 18 киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди. Ҳозирда полиция вазият юзасидан барча маълумотларни тўплашга киришган.