Самарқанднинг яна бир туманига янги прокурор тайинланди 

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғига асосан Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманига Эркин Аҳмаджонов прокурор этиб тайинланди. 

Маълумот ўрнида, Эркин Эргашевич Аҳмаджонов мазкур тайинловга қадар, Каттақўрғон тумани прокурори вазифасида ишлаб келган. 

Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг Ургут ва Каттақўрғон туманларига ҳам янги прокурорлар тайинланганди. 

Ургут туманида Асрор Ҳамзаевич Валиев, Каттақўрғон туманида эса Шуҳрат Сафарович Холмирзаев прокурор  лавозимида иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг