Самарқандлик ҳаттот 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзди
Жамият
−
28 Апрель 2022
7051Самарқандлик ҳаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаттот уч йил давомида Қуръон китобини 310 варақ, 620 саҳифага араб куфий хатида ёзишга муваффақ бўлган.
“Самарқанд қоғози ўзининг умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлганлиги ҳамда сувда ивимаслиги билан шуҳрат қозонган. Шунинг учун китоб варақларига шу қоғоздан фойдаландим”, дейди ҳаттот.
Маълумот учун, Қуръоннинг йирик ва энг қадимий нусхаларидан бири – “Усмон Мусфаҳи” Ўзбекистонда, “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023