Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади (видео)
Жамият
−
20 Октябрь 26506 1 дақиқа
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти – UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллар вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 октябридан 14 ноябрига қадар Самарқанд вилояти ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади ва бу бўйича махсус флаер ишлаб чиқилган. Ундаги QR-код орқали ташкил этилган айланма йўлларни мобил илова орқали кўриш мумкин.
“Мазкур кунларда Самарқанд шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган бўлсангиз, имкон қадар бошқа кунларга қолдиришингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу конференциянинг асосий мавзулари орасида маданий асраш, сунъий интеллект этикаси, барқарор ривожланиш, иқлим масалалари, ижодий индустриялар ва аёлларнинг фан соҳасидаги ўрни каби йўналишлар бор. Тадбир Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида ўтказилади. Шунингдек, у 1985 йилдан бери биринчи марта ташкилот бош қароргоҳи жойлашган Париждан ташқарида бўлиб ўтади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь