Самарқанддан Санкт-Петербургга учаётган самолёт Москвага шошилинч қўнди

Жамият

image

Бугун, 13 январь куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг Самарқанддан Санкт-Петербургга учаётган самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли Москвага шошилинч қўнди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бортида 179 нафар йўловчиси бўлган самолёт "Домодедово" муқобил аэродромига қўнишга мажбур бўлган.

“Белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (бўрон) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Самарқанд-Санкт-Петербург йўналиши бўйича HY639 рейси Москвага йўналтирилди”, дея хабар бермоқда авиакомпания Матбуот хизмати.

Airbus A321 самолёти Тошкент вақти билан соат 12:50 да Москва аэропортига қўнгани маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Бангкокдан Москвага учаётган самолёт бортдаги жанжал ва ҳомиладор аёлнинг саломатлиги ёмонлашгани туфайли Самарқандга шошилинч қўнган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг