Самарқанддаги шахмат олимпиадаси иштирокчилари ҳибсга олинди
Спорт
−
12:04 1612 1 дақиқа
Афғонистон эркаклар шахмат терма жамоаси аъзолари яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этганидан сўнг ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Chessmaestro” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Олимпиадада иштирок этган афғонистонлик тўрт шахматчидан уч нафари мамлакат чегарасида ушланган. Бунга Афғонистонда шахмат ўйини расман тақиқлангани сабаб бўлгани билдирилган.
2025 йил май ойида Афғонистон расмийлари диний сабабларга кўра мамлакатда шахмат ўйинини тақиқлаганини маълум қилган. Ҳозирда терма жамоанинг уч аъзоси Қобулда уй қамоғида сақланмоқда ва уларнинг тақдири номаълум.
“Улар паспортларимизни мусодара қилишди ва учаламизни турли хоналарга ажратишди”, деган ҳибсга олинган шахматчилар “El País” нашрига.
Маълумот учун, 46-Жаҳон шахмат олимпиадаси жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилди. 11 турдан сўнг Афғонистон эркаклар терма жамоаси 10 очко жамғариб, 206 жамоа орасида 128-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 20 очко билан ўз тарихида иккинчи бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь