Самарқанддаги газ корхонасидан йирик ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
10 Май 2023
8659Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги газ корхонасидан ёнғин чиқиши оибатида бир киши тан тан жароҳати олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, воқеа кеча, 9 май куни туманнинг “Янгиобод” маҳалласида жойлашган тумангаз корхонаси ҳудудида содир бўлган. Ёнғин тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 21:25 да хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:30 да қуршаб олган ва соат 23:00 да бартараф этган.
Ёнғин оқибатида газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 3 та ISUZU русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб кетган.
Ҳодиса шохобчадаги MAN русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни заҳира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлик қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.