Самарқанддаги боғчада 1 ёшли бола калтаклангани бўйича изоҳ берилди
Жамият
−
08 Август 2021
12665Кеча, 7 август куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 1 ёшли боланинг калтаклангани ҳақида видео тарқалган эди. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 5 август куни Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Н. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га 1 ёшли фарзандининг боғча тарбиячиси томонидан калтаклангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаатда Самарқанд шаҳридаги “Мечта” хусусий боғчаси тарбиячиси, шу боғчада тарбияланадиган 1 ёшли боланинг юз қисмига урганлиги баён этилган.
Хабарга кўра, айни пайтда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмдаги боғча тарбиячисининг болаларни ургани билан боғлиқ видео тарқалган эди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023