Самарқандда йўловчи автобус ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 30 май куни бир қанча ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида автобус ёниб кетгани тасвирлари туширлган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус баёнот берди.

Унда айтилишича, 2019 йил 29 май куни соат 19.00ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи 28 ёшли Д.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусни Оқдарё тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлининг 12-км.да бошқариб кетаётган вақтида автобусда ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин автобуснинг электр симлари қисқа туташуви оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Самарқанд автобус

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг