Самарқандда юк машинаси Laсetti билан тўқнашди. Икки киши қурбон бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 16 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ соат 7:00 да туманидаги “Ёбу” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг 139 кмда содир бўлган. Ҳайдовчи 26 ёшли И.Р. бошқарувида бўлган ISUZU русумли юк автомашинасини Навоий вилояти йўналиши бўйича бошқариб бориб, олд томонидан ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 53 ёшли Ш.Ҳ.нинг бошқарувидаги Laсetti русумли автомашинанинг орқа томонидан урган.

Натижада, Laсetti йўловчиси 70 ёшли Ҳ.Х. тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчилари 68 ёшли Ҳ.У. (аёл) ва 42 ёшли А.Б. (аёл) турли даражада олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ҳ.У. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими  томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг