Самарқандда йирик портлаш! 7 та транспорт воситаси ёниб кетди
Жамият
−
20 Ноябрь 2019
10497Бугун, 20 ноябрь куни суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган автомобилнинг ёниб, портлаши оқибатида яқин атрофдаги бир нечта транспорт воситалари ҳам ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Бугун соат тахминан 03:30ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ғузор А-378 автомобиль йўлининг 33-километрида жойлашган “Тимур ГАЗ” МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган суюлтирилган газ ташишга мўлжанланган MAN русумли юк атомашинасида номаълум сабаларга кўра ёнғин келиб чиқиб, юкхонага ўтиб автомашинадаги суюлтирилган газ портлаган. Натижада ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжанланган 2 та MAN ва 1 та ЗиЛ русумли автомашиналар ҳамда DAF ва ЗиЛ русумли юк автомашиналари, шунингдек Hyundai русумли экскаватор ёниб кетган.
Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.
Дастлабки маълмотларга кўра ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.