Самарқандда етим болани калтаклаганларга суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
01 Ноябрь 2019
7838Куни кеча самарқандлик 18 яшар отасиз бола ўз қариндошлари томонидан калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалган эди. Жорий йилнинг август ойида содир бўлган ушбу воқеа бўйича кеча, 31 октябрь куни Самарқанд шаҳар маъмурий судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур иш юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида У.Ҳ.ни калтаклаган Ҳ.И. ва И.З.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ҳ.И. ўз айбини тан олиб, содир қилган қилмишидан пушаймонлигини, қонуний енгиллик беришларини сўраган.
Суднинг қарорига кўра, Ҳ.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 195 ва 194-моддаси (“Майда безорилик”, “Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш” ҳамда “Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ҳуқуқбузар И.З.га нисбатан эса 11 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳар Зиёкорлар кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро У.Ҳ. онасини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, гапларига қулоқ солмасдан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеьмол қилишга ружу қўйган. Шу сабабли У.Ҳ.нинг онаси қариндоши 1988 йилда туғилган фуқаро И.Ҳ.га ўғлини тарбиялаш ва тўғри йўлга солиб қўйишни сўраган.
И.Ҳ. қариндоши У.Ҳ.ни Спитаменшох кўчасида жойлашган темирчилик устахонасига олиб бориб, у ерда укаси 1997 йилда туғилган фуқаро И.И. билан биргаликда турли жисмлар яъни, велосипед ғилдирагининг чарми ва арқон билан уриб дўппослаган.
И.И. ўзи билан биргаликда устахонада ишловчи 2004 йилда туғилган С.Б.га ушбу ҳолатни видеотасвирга олишини айтган.
Мазкур видеони 2019 йилнинг октябрь ойида 1983 йилда туғилган фуқаро Ф.К. видеотасвирдаги қонунбузарларга нисбатан чора кўрилиши учун Фейсбук ижтимоий тармоғида тарқатиб юборган.
LiveБарчаси