Самарқандда Ўзбекистон-Иордания ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Жамият
−
26 Август 2025 3643 2 дақиқа
Бугун, 26 авгсут куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Жумладан:
- Экстрадиция тўғрисида битим;
- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
- Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
- Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;
- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
- Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
- Дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
- Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.
Эслатиб ўтамиз, Абдулла II ибн ал-Ҳусайн кеча, 25 август куни давлат ташрифи билан Самарқандга келганди. Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Кейин Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг улуғвор тарихий обидалари билан танишди. Етакчилар кечқурун Самарқанд халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуасини ҳам бориб кўрди. 26 август куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль