Самарқандда уйида 25,5 кг “марихуана” сақлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
09 Сентябрь 5240 2 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида уйида 25,5 кг “марихуана” сақлаган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилган.
Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган фаол тадбирда Ургут туманида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада ҳовлидаги дарахт тагига Тожикистон Республикасидан келтирилган 960 гр “опий” моддаси кўмиб қўйилганлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида эса Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи 1971 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада хонадондаги мавжуд оғилхонада 25 кг 520 гр “марихуана” гиёҳвандлик ўсимлиги сақланаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь