Самарқандда ўнга яқин одамни уриб кетган ҳайдовчи қамалди (видео)
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 17931 1 дақиқа
Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида 28 ёшли шахс ўз бошқарувидаги Lacettiʼни пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган одамлар устига ҳайдагани ҳақида хабар берилганди. Ҳайдовчи қилган иши ортидан 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Воқеа 11 апрель куни соат 20:00 да содир бўлган. 1997 йилда туғилган шахс ўз бошқарувида бўлган Lacetti автомашинасини Самарқанд шаҳар “Нурли йўл” МФЙдан ўтувчи Рудакий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган. Улардан бири вафот этган.
Ҳайдовчининг иши Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилган.
Эркак Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 4 кишини уриб кетганди. Пиёдалар ҳодиса туфайли олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь