Самарқандда уч киши чўкиб кетди. Улардан иккиси ўқувчи

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 8 май куни Самарқанд туманида Nexia каналга қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 8 май куни соат 2:40 ларда Бадал қишлоғида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, каналга қулаган ва машина чўкиб кетган.

Оқибатда машинада бўлган 24-сонли мактабнинг 7 ва 8-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар ва 29 ёшли эркак машина чиқа олмай, ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи қутилиб қолган.

Қурбонлардан бирининг отаси ҳайдовчи ҳодиса жойидан яширинганини маълум қилган.

“Мен сувга тушиб, кимдирни ушлаб олдим. У ҳайдовчи экан. Чиқдию қочди. Ундан ёрдам сўрадим, у ёрдам бермади”, деган эркак.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

449

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг