Самарқандда туман ФВБ бошлиғи пора билан қўлга олинди

Жамият

image

Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 1000 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ФВБ бошлиғи маҳаллий фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган бўлимга ишга қабул қилинишида ёрдам бериш эвазига ундан 2000 доллар талаб қилган.

ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулдан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-(фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг